6 июль куни соат 13:00 - 14:00 орасида 17 ёшли футболчи дўстлари билан Чимқўрғон сув омборига чўмилишга борган ва чўмилиш пайтида чўкиб кетган. Дўстлари унинг жасадини қирғоққа олиб чиққан. Бу ҳақда UzNews.uz’га маҳаллий ҳокимликдаги манбаси хабар берди.
Аниқланишича, 17 ёшли йигит “Самарқанд” маҳалласида яшаган ва оилада ёлғиз ўғил бўлган. У яқинда 83-мактабни тамомлаган ва футбол бўйича туман терма жамоасининг энг истеъдодли вакилларидан бири бўлган.