Самарқанд вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 3 июль куни соат 21:10 да Жомбой тумани "Олмазор" МФЙ Қарабчи қишлоғида жойлашган Зарафшон миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди.
Ёнғин жойига қутқарувчилар етиб борганда, милий боғнинг 1,5 гектар майдонида тўқайзорлар (малина, бутазор, шох-шабба) ёнаётган бўлган.
Тезкор харакатлар натижасида ёнғин ўраб олиниб, соат 04:03 да ўчирилган.
Ёнғинда жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.