1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
Сиёсат
24 июнь, 17:01 15566 3

Ўнлаб афғон қўшинлари ҳарбийлари Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди

Ўзбекистон ТИВ ҳолат бўйича баёнот берди ва давлат чегарасини бузганларга кескин чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.
Ўнлаб афғон қўшинлари ҳарбийлари Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди
Фото: Google Харита
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Aфғонистоннинг чегарадош шимолий вилоятларидаги ҳарбий-сиёсий вазият бўйича баёнот берди.

“Қўшни мамлакатда зўравонликнинг ортиши чуқур хавотир уйғотмоқда. Коронавирус пандемиясининг янги тўлқини шароитида кескинликнинг кучайиши афғон халқи ҳаётини янада мураккаблаштирмоқда”, - дейилади ТИВ хабарида.

Ўзбекистон барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар келиб чиқишига йўл қўймасликка чақирган.

Қайд этилишича, 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтган.

Аммо зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг улар ватанига қайтарилган.

“Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, давлат чегарасини бузганларга эса энг кескин чоралар кўрилади”, - таъкидланади баёнотда.

Ўзбекистон Aфғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини асраш, бетарафликни сақлаш ҳамда қўшни мамлакат ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканлигини қатъий маълум қилмоқда.
Изоҳлар
  • John Edward
    John Edward 24 июнь, 21:29

    Шу сабабли ҳеч қандай гумонга ўрин йўқ ТИВнинг берган баёноти бўйича

  • John Edward
    John Edward 24 июнь, 21:28

    Инша Аллох чегарамиз ишончли қўлларда. Биз Марказий Осиёдаги энг қудратли армияга эга давлатмиз 💪💪💪

  • Paul Newman
    Paul Newman 24 июнь, 21:17

    “Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, давлат чегарасини бузганларга эса энг кескин чоралар кўрилади” кучли гап бўлган. Ва бу айни ҳақиқатдир

Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар