Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Икки университет ректори вазир ўринбосарлари бўлди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди.

2031views0replies
0

t.me/uzedu

Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев иштирокидаги йиғилишда олий ва ўрта махсус таълим вазирининг янги ўринбосарлари таништирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Сиёсий фанлар номзоди Комилжон Ҳамидович Каримов вазирнинг биринчи ўринбосари бўлди.
К. Каримов тайинловга қадар 2020 йилнинг 17 сентябридан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида ишлаб келаётганди.
Шунингдек, юридик фанлар доктори Раҳим Расулжонович Ҳакимов вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари бўлди.
Р. Ҳакимов бунгача 2020 йилнинг 28 майидан Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
2031views0replies
0

Изоҳлар