Излаш
RUUZ

Жамият

Раққоса қизлар билан дам олган амалдорлар ишдан кетди

Ресторанда раққоса қизларга пул қистирган Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари ва яна бир амалдор эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

3404views0replies
0

Видеодан кадрлар

Сирдарёда туман амалдорларининг ресторанда раққоса қизлар билан дам олгани ҳақида хабар бергандик.  
Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг маҳаллий нашрга маълум қилишича, Сирдарё тумани ҳокими қарори билан Сирдарё тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Нурали Мирзаев Шералиевич ўз аризасига асосан бугун 14 июндан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Шунингдек, Сирдарё тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муратов ҳам ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
3404views0replies
0

Изоҳлар