Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда халқ орасидаги обрўли мактаблар ростдан юқори натижага эгами?

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи бунга ойдинлик киритди.

1262views0replies
0

UzNews.uz

АОКАда мактаблар ва академик лицейлар рейтингини аниқлашдаги янгиликларга бағишланган матбуот анжуманида халқ орасида нуфузли бўлган мактабларнинг рейтинги ҳақиқатга тўғри келиш-келмаслиги сўралди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев одамларнинг фикрига кўра таълим сифати юқори деб баҳоланган мактаблар бўйича қуйидагиларни маълум қилди.
“Тўғри, йиллар давомида “обрўли мактаб” деган ибора шаклланган. Охирги таҳлилларда ўқувчилар, ўқитувчиларнинг билимини баҳолаганимизда бу ўз аҳамиятини йўқотганини кўряпмиз. Чунки ҳаёт ўзгаряпти. Айрим мактаблар у даражага кирмаган бўлса ҳам сифати юқори. Ҳозир ҳамма мактабларни тегишли даражага кўтаришга эътибор қаратишимиз керак”, - дейди Улуғбек Тошкенбоев.
1262views0replies
0

Изоҳлар