Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда Қозон федерал университетининг филиали очилади

Филиал келаси йилдан бошлаб талабаларни қабул қилади.

904views0replies
0

myitacademy.ru

Қозон федерал университети раҳбарияти Ўзбекистонда ўз филиалини очмоқчи, деб хабар бермоқда ҚФУ Матбуот хизмати.  
Қозонда ишчи ташриф билан бўлиб турган Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Азим Ахмедходжаев Жиззахда университет филиалини очишни таклиф қилган.
7 июнь куни ушбу ташриф доирасида Қозон федерал университети, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида Жиззахда Қозон университетининг филиалини очишга тайёргарлик тўғрисида тўрт томонлама келишув имзоланди. 
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотига кўра, филиал 2022 йилда талабаларни қабул қилади.  
Қайд этилишича, ушбу келишув Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлигидан ижобий хулоса олинган кундан бошлаб кучга киради.
904views0replies
0

Изоҳлар