Излаш
RUUZ

Жамият

Мудофаа вазирлигига 30 млн сўмлик тилла ручкалар нега кераклиги маълум қилинди

Вазирлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин эътирозига сабаб бўлган иккита тилла ручка бўйича расмий муносабат билдирди.

1590views0replies
0

Иллюстрация

Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати ҳолат бўйича муносабат билдириб, халқаро тадбирларда Ўзбекистон расмий вакиллари томонидан фойдаланиш учун қўлланиладиган ашёлар халқаро нуфузга лойиқ даражада бўлиши шартлигини маълум қилди.
Шу мақсадда мазкур турдаги маҳсулотларни етказиб берувчи маҳаллий тадбиркорларнинг таклифларини ўрганиш учун вазирлик ишлар бошқармаси томонидан Товар хом-ашё биржасининг махсус ахборот портали exarid.uzex.uz сайтига ручка харид қилиниши ҳақидаги эълон жойлаштирилган.
Қайд этилишича, эълонда кўрсатилган нарх якуний тўхтам эмас, балки бозор қоидаларига кўра тадбиркорлик ва маҳсулот етказиб бериш билан шуғулланадиган корхона ва ташкилотларнинг маҳсулот ва нархлар бўйича барча таклифлари ўрганилади, танлов асосида якуний хулосага келинади. 
Худди шундай талабларга жавоб бера оладиган бошқа фирмаларга тегишли маҳсулотлар таклифи ҳам ўрганиб чиқилади.
1590views0replies
0

Изоҳлар