Излаш
RUUZ

Сиёсат

Тожикистонда Ўзбекистон томонидан қурилган тиббиёт мажмуаси очилди

Мажмуа таркибидаги поликлиника бир сменада 300 нафар ва бир йилда 219 минг нафардан зиёд беморга хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

562views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президентининг Матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилоятида барпо этилган ижтимоий объектларнинг расман очилиш маросими бўлиб ўтган. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, уларнинг фаолиятига старт беришди.
Хатлон вилоятининг Кўбодиён туманидаги тиббиёт мажмуаси Ўзбекистон томонидан қурилган. Ушбу 250 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона йилига 75 минг нафар беморга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. 
Мажмуада жарроҳлик, урология, кўз хасталиклари, интенсив даволаш ва реанимация, педиатрия, травматология, гинекология, ҳомиладорлик патологияси, туғруқдан кейинги тикланиш ва терапия бўлинмалари мавжуд.
Шунингдек, Тожикистон томонидан Самарқанд вилоятининг Ургут туманида умумтаълим мактаби барпо этилган. У 640 нафар ўқувчига мўлжалланган.
Мактабнинг уч қаватли биносида 26 та синф, спорт зали, фаоллар зали, ошхона, кутубхона, меҳнат дарслари ва ихтисослаштирилган машғулотлар учун синфлар мавжуд. Ўқув маскани компьютер техникаси ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.
562views0replies
0

Изоҳлар