Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда газ баллони ҳолати бўйича рейдлар ўтказилди

Бир неча вилоятларда автомобилларнинг газ баллони портлаши ортидан пойтахт ЙҲХБ тадбир ўтказиб, жиддий камчиликларни аниқлади.

838views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Жиззах, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида автомобилларнинг газ баллони портлаши ортидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан Ҳукуматнинг тегишли қарорларига асосан махсус рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.  
Унда, пойтахтдаги қатор АГТКШларда бир қатор жиддий қоибабузарликлар аниқланди. Хусусан, АГТКШ ходимлари белгиланган техник регламент талабларига риоя қилмасликлари, ўрнатилган газ баллони жиҳози далолатномасининг муддати ўтганлигини текшириш ишлари (опрессовка) ўтказилмаслиги аниқланди. 
Қайд этилишича, ушбу омил сиқилган табиий газ концентрациясининг маълум даражадан ошиш хавфини туғдириб, кейинчалик портлашга сабаб бўлиши мумкин.
Шунингдек, транспорт воситаларида ўрнатилган газ баллонлари давлат стандарти талабларига мувофиқ эмаслигига қарамасдан, улар ҳатто меъёрдан ошиқ даражада газ билан тўлдирилаётгани аниқланган. Натижада газ баллонидаги босим белгиланган 200 МПа меъёридан ошмоқда.
“Газ баллони жиҳозларидан фойдаланиш қоидалари бузилиши жиддий жароҳат ёки ҳатто ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришингизни сўраймиз. Белгиланган вақтда газ баллони жиҳози далолатномасининг муддатини ўтганлигини текшириш ишларини (опрессовка) ўтказинг. Бахтсиз ҳодиса сизни четлаб ўтишидан умид қилиб юриш – катта хатодир. Ушбу масалада масъулиятни ҳис қилиб иш тутишингиздан умидвормиз”, - дейилади хабарда.
838views0replies
0

Изоҳлар