Излаш
RUUZ

Технологиялар

Қорақалпоғистонда ҳаводан ичимлик суви олиш йўлга қўйилди

Таъкидланишича, “сув генератори”дан дистилланган сувдан ҳам тозароқ сув олиш мумкин.

514views0replies
0

undp.org

Қорақалпоғистондаги Чимбой тумани метеостанциясида атмосфера ҳавосидан ичимлик сувини ишлаб чиқариш “атмосфера сув генератори” қурилмаси тажриба тариқасида ишга туширилди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
7 та тозалаш фильтридан иборат Airaqua қурилмаси ичимлик суви етиб бормаган ва етказиб бериш иқтисодий жиҳатдан қимматга тушадиган ҳудудларга мослаштирилган. Инновацион технология синов тариқасида йўлга қўйилди ва кейинчалик уни республикадаги бошқа метеостанцияларга ҳам ўрнатиш режалаштирилган.
Қайд этилишича, ушбу мослама дистилланган сувдан ҳам тозароқ сув олиш имконини беради.
Қурилма атмосфера ҳавоси намлигига ва ҳароратга қараб кунига тахминан 12 литрдан 30 литргача ичимлик суви етказиб бера олади. Мослама кўп қувват (1 кВт) талаб қилмайди.
514views0replies
0

Изоҳлар