Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Хоразмда тўй кортежи “илон” шаклида ҳаракатланди — видео

Ҳайдовчилар ушланиб, БҲМнинг 10 баравари миқдорида жаримага тортилди.

888views0replies
0

Видеодан кадрлар

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 28 май куни Хазорасп туманида “илон изи” бўлиб юрган тўй кортежи иштирокчилари ушланди.
“Ҳайдовчиларнинг ҳатти-харакатлари аянчли якун топмаган бўлса-да, бу уларни маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун жазодан озод қилмайди”, - дейилади хабарда.
Ҳайдовчилар МЖтКнинг 128-5-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) 2-қисми (БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима – 2 млн 450 минг сўм) ва 129-моддасининг 1-қисми (БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима – 735 минг сўм) билан айбдор деб топилиб, маъмурий баённома тузилган.
888views0replies
0

Изоҳлар