Излаш
RUUZ

Криминал

Андижонда келин қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан уриб ўлдириши бўйича жиноий иш очилди

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий муносабат билдирди. Ҳудудий ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1885views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда “Андижонда келин ўз қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани айтилмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан Бош прокуратура расмий муносабат билдирди.  
Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда Олтинкўл тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги, шунингдек, мазкур ҳолатга Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинганини маълум қилган.
“Ҳолат юзасидан батафсил ахборот тақдим этилади”, – дейилади ҳокимлик хабарида.
1885views0replies
0

Изоҳлар