Излаш
RUUZ

Технологиялар

Ўзбекистонда Интернет тезлигини кўрсатишда “...гача” қўшимчасидан фойдаланиш тақиқланди

Ўзкомназорат Интернет операторлари ва провайдерларига тариф режаларида аниқ маълумот беришга кўрсатма берди. 

1333views0replies
0

UzNews.uz

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Интернет операторлари ва провайдерлари Интернет тезлиги учун белгиланган “...гача” (“до...”) қўшимчалари ўрнига аниқ ва тушунарли маълумот беришларини талаб қилди.   
Ушбу талаб жорий йил 1 июндан бошлаб мажбурий тусга киради.
Бундан ташқари, Ўзкомназорат хўжалик юритувчи субъектларга телекоммуникация хизматларини узлуксиз, сифатли ва шартномаларда белгиланган ҳажмда (тезликда) кўрсатишга кўрсатма берди.
1333views0replies
0

Изоҳлар