Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали ўзаро мулоқот қилдилар.

699views0replies
0

akorda.kz

Ўзбекистон пезиденти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Мулоқот чоғида Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.
Қозоғистон пезидентининг биродар мамлакатлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси қайд этилди.
Мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган олий даражадаги мулоқотлар кўп қиррали Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларининг жадал суръат билан ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳамкорликнинг барча устувор йўналишларда янада кенгайишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.
699views0replies
0

Изоҳлар