Излаш
RUUZ

Криминал

Чегарада қарийб ярим килолик “юк”ни ички аъзоларида олиб ўтаётган афғонистонлик қўлга олинди

Божхоначилар ўзидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланиб, кўп миқдорда “опий” моддасини олиб киришга уринган шахсни қўлга олишди.

808views0replies
0

Давлат божхона қўмитаси

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Айритом” чегара-божхона постида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда олиб кириш учун ўз ҳаётини хавфга қўйган шахсни тўхтатиб қолишди
Мазкур постга пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси М.А. инсон тана аъзоларини сканерлаш қурилмаси кўмагида кўздан кечирилганида, унинг организмида ёт жисмлар – капсулалар мавжудлиги аниқланди. 
Ушбу шахснинг ичидан 47 дона скотчланган ўрамлар шифокорлар кўмагида чиқариб олинди.
Мазкур ўрамлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида эса уларнинг ичига 423, 42 гр оғирликдаги “опий” ҳамда 17 дона оқ рангли таблеткалар жойлангани маълум бўлди. 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
808views0replies
0

Изоҳлар