Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда “права”си 1,5 йилга олиб қўйилган ҳайдовчи пиёдани уриб юборди — видео

33 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этган.

1690views0replies
0

Видеодан кадрлар

Кеча, 10 май куни тахминан соат 11:30 да Янгиҳаёт туманидаги Меҳригиё кўчасида 26 ёшли Аҳмаджон А. Spark’ни бошқараётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда – 1988 йилда туғилган Бекзод Р.ни уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.  
ЙТҲ оқибатида пиёда олган жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Аниқланишича, Аҳмаджон А. жорий йил 3 февраль куни Учтепа тумани суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси 1-қисмига биноан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 18 ойга маҳрум қилинган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.
1690views0replies
0

Изоҳлар