Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сел ва жала оқибатида йўлларни ва уйларни сув босди, 2 нафар бола селда оқиб вафот этди

Республиканинг қатор ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида фавқулодда вазиятлар содир бўлди.

1093views0replies
0

ФВВ

6 май куни кучли ёмғир ёғиши натижасида Сурхондарё вилояти Шеробод туманининг бир қанча тоғолди маҳаллаларида сув тошқини кузатилди. 
Оқибатда айрим хонадонларга ҳам зарар етди, дея хабар берди ФВВ Матбуот хизмати.  
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва мутасадди ташкилотларнинг кучлари ва техника воситалари билан вазият тартибга олинган. Ҳодисада жабрланганлар ва қурбонлар йўқ.
Шунингдек, Наманган вилоятида ҳам кучли ёмғир ёғиши оқибатида фавқулодда вазият юзага келган.  
Айрим йўлларда сув тошқини оқибатида автомобиль ва поездлар ҳаракати чекланган.
Бундан ташқари, бугун соат 01:00 - 03:30 оралиғида Андижон вилояти Хонобод шаҳрининг Тейит ва Хидирша маҳаллаларида кучли сел келиши туфайли 700 га яқин хонадонлар зарарланган.  
Бир оиланинг 2013 ва 2018 йилда туғилган фарзандлари селда оқиб кетиши сабабли вафот этган, дея хабар берди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати. 
Ҳозирда табиий офатни бартараф этиш учун Андижон вилояти ИИБ ЙХХБ ходимлари томонидан зарур куч ва воситалар ҳамда махсус техникалар жалб этилмокда.
1093views0replies
0

Изоҳлар