Излаш
RUUZ

Криминал

Ички ишлар формасида рақсга тушган сартарошга маъмурий қамоқ берилди — видео

21 ёшли йигит қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, ҳолат бошқа такрорланмаслигига қасам ичди.

1385views0replies
0

Видеодан кадрлар

2 май куни 21 ёшли Авазбек “Янгиобод” бозорига гитара олишга боради. Аммо касби сартарош бўлган Авазбек у ерда ички ишлар хизмат формаси сотилаётганини кўради. Ушбу соҳага қизиққанидан формани сотиб олган.
Кейинроқ у сартарошхонага келиб, турли қилиқлар қилиб, видеога олган ва уни дўстларига юборган. Ҳолат бўйича ўтказилган суриштирувда орган ходими вазиятга ойдинлик киритишни сўраганида Авазбек унга қаршилик кўрсатган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туман суди томонидан унга 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси берилди
Авазбек қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, соҳа ходимларидан узр сўради ва ҳолат бошқа такрорланмаслигига қасам ичди.
1385views0replies
0

Изоҳлар