Излаш
RUUZ

Жамият

1 июлдан хусусий клиникаларга ҳам “тиббий пункт”лар ташкил этишга рухсат берилди

Шунингдек, улар “мобил тиббиёт” хизмати ёрдамида ҳудудларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишлари ҳам мумкин.

512views0replies
0

Тошкент вилояти ҳокимлиги / Иллюстрация

Президентнинг “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги фармонига кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотларига бир неча фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилди.
Жумладан, 2021 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларига:
–  махсус автотранспорт воситасида ташкил этиладиган “мобил тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш;
–  нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этишга рухсат берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ушбу чора-тадбирларни амалиётга тўлиқ жорий этиш мақсадида нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун зарур шароитлар яратишга масъул этиб белгиланди.
512views0replies
0

Изоҳлар