Излаш
RUUZ

Криминал

Андижонда 3 ёшли қизнинг устидан қайноқ сув қуйиб юборган шахс 8 йилга қамалди

Қизча танасининг бўйин, иккала қўли ва иккала ёнбош соҳалари чуқур куйиши билан шифохонада вафот этган.

1504views0replies
0

Видеодан кадрлар

Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судида хонадонида ижарада яшаётган аёлнинг 2018 йилда туғилган қизи устидан қайноқ сув қуйиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган эркакка нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Zamon кўрсатувида маълум қилинди.
Суд тергови давомида аниқланишича, жорий йил 11 январь куни соат 02:00 да эркак маст ҳолда хонадонида ижарада яшаб келаётган аёлга яқин алоқада бўлишни таклиф қилади. Аёл бу таклифни рад этгач, у печка устида қайнаб турган сувни олиб, аёлнинг ёнида ётган 3 ёшли қизнинг устига қуйиб, унга оғир тан жароҳати етказади.
Суд жараёнида судланувчининг ҳам кўрсатмалари эшитилиб, судланувчи унда, жумладан, ўша куни ҳақиқатда маст ҳолатда бўлганини, спиртли ичимлик ичиб ухлаб қолганидан сўнг соат 02:00 ларда чанқаб уйғонганлигини ва сув ичиш мақсадида аёл ётган хонага кириб печка устида турган чойнакни олган вақтида оташкуракка суриниб йиқилиб кетганини, натижада эса иссиқ сув боланинг устига тўкилиб кетганини айтади.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, қизча қайноқ сувдан умумий тана юзасининг бўйин, иккала қўли ва иккала ёнбош соҳалари куйиши жабрланувчининг ўткир ҳолда юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигига сабаб бўлган ва бунинг оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Суд ҳолатни атрофлича ўрганиб, судланувчига нисбатан ҳукм ўқиди. Унга кўра, айбланувчи Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса) билан айбли деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
1504views0replies
0

Изоҳлар