1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Спорт
4 май, 15:31 1253 1

Бектемир Мелиқўзиев 4 йилга барча спорт мусобақаларидан четлаштирилди

У Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.4-моддасига асосан жазоланмоқда. Унинг олган барча медаллари ва рейтинг очколари бекор қилинди. 
Бектемир Мелиқўзиев 4 йилга барча спорт мусобақаларидан четлаштирилди
Фото: МОҚ
Рио-2016 совриндори Бектемир Мелиқўзиев 2020 йил 16 февралдан бошлаб 2024 йил 15 февралга қадар барча спорт мусобақаларида (миллий ва халқаро чемпионатлар, турли ўйинлар в.х.к) иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги Матбуот хизмати маълум қилди.  

Шунингдек, 2020 йил 16 февралдан бошлаб мусобақаларда олган барча медаллари ва рейтинг очколари бекор қилинди. 

Бундан ташқари, Бутунжаҳон антидопинг кодексига кўра, Б. Мелиқўзиевнинг профессионал боксда чиқишларини давом этиши ёки этмаслиги тегишли Халқаро профессионал бокс ташкилотининг қарорига боғлиқ бўлади. Агар рухсат берадиган бўлса, дисквалификацияси тугагунгга қадар фақатгина профессионал боксда жанг ўтказиши мумкин.

Миллий антидопинг агентлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, дастлаб Бектемирдан олинган допинг-синамасида “фуросемид” тақиқланган моддаси аниқланган ва у 2018 йил 28 февралдан бошлаб 2020 йил 27 февралгача 2 йиллик дисквалификация билан жазоланган. 

Спортчи томонидан кейинги антидопинг қоидалари бузилиши дастлабки белгиланган жазо муддати ичида, яъни 2019 йил 30 сентябрда содир этилиб, унда ADAMS тизимида боксчининг ўзи киритган манзили бўйича етиб келишган допинг-назоратчилари кўрсатилган манзилда боксчи бўлмаганлиги учун ундан режали допинг-синамани олишолмаган. Худди шу вазият яна икки маротаба – 2019 йил 21 октябрь ва 2020 йил 16 февраль кунлари такрорланган.

Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.4-моддасига асосан, бу турдаги антидопинг қоидабузарлик учун 2 йиллик дисквалификация жазо чораси қўлланилган. Лекин кейинги антидопинг қоидабузарлик аввалги антидопинг қоидабузарлик учун белгиланган муддат ичида содир этилган бўлса, бунда кейинги антидопинг қоидабузарлик муддати икки баравар кўпайтирилади. Шу сабабли Мелиқўзиевга жами 4 йиллик дисквалификация белгиланган.
Изоҳлар
  • Karim Xodjaev
    Karim Xodjaev 4 май, 15:42

    хммммм....

Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар