Излаш
RUUZ

Криминал

Эрнинг ишқий сирлари учун хотинидан $1000 талаб қилган аёл ушланди

Бухорода аёлни эрининг 33 ёшли маъшуқаси товламачилик билан қўрқитди.

1076views0replies
0

Бухоро вилояти ИИБ

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 33 ёшли Раъно (исм шарифлари ўзгартирилган), Когон тумани Беклар маҳалласида яшовчи 36 ёшли Шарифадан эрининг ишқий муносабатлари ҳақидаги маълумотларни тарқатмаслик учун пул талаб қилди.
$1000 эвазига Раъно Мансур билан ўзаро муносабатлари далилларини интернет тармоқларида тарқатмасликка ваъда берган.
У Шарифадан 10 млн сўмни олаётганида вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат бўйича Раънога нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
1076views0replies
0

Изоҳлар