Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Россияда Миграция ходимлари Ўзбекистон фуқаросини дўппослади — видео

Ўзбекистон элчихонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ушбу ҳолатни назоратга олди.

706views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг Томск шаҳридаги Миграция хизмати ходими томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалди.
Маълум бўлишича, фуқародан ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинган. Бунга жавобан фуқаро ёнидаги паспорт етарли эканлигини айтган. Бунинг ортидан ходимлар уни хонага олиб кириб, қолган ташриф буюрувчилар кўз олдида калтаклаган.
Ўзбекистон фуқароси мазкур ҳолатдан кейин полицияга ариза билан мурожаат қилган.
Ҳар томонлама ва объектив текширув ўтказиш юзасидан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан Россиянинг ваколатли идораларига тегишли сўровномалар юборилган.
Аниқланишича, Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича текширув ишларини бошлаган.
706views0replies
0

Изоҳлар