1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
Тайинлов
27 апрель, 11:41 853 0

UzAuto Motors’га бош директор тайинланди

Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталига тегишли маълумот жойлаштирилди.
UzAuto Motors’га бош директор тайинланди
Фото: UzAuto Motors
UzAuto Motors’га бош директор тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона портали маълумотига кўра, жорий йил 26 апрель куни UzAuto Motors АЖ юқори бошқарув органи томонидан навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган. 

Унда компанияга бош директор тайинлаш ҳақида умумий йиғилиш томонидан қарор қабул қилинган.

Унга кўра, Ражабов Рустам Бахтиярович компаниянинг 2021 йилдаги натижалари кўриб чиқилгунга қадар, лекин 2022 йил 30 июндан кеч бўлмаган, бир йиллик муддатга бош директор этиб тайинланди. 

Эслатиб ўтамиз, у шу кунга қадар компанияни бош директор вазифасини вақтинчалик бажарувчи сифатида бошқариб келаётган эди.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар