Излаш
RUUZ

Криминал

Хоразмда эркакнинг 2-хотинини “самосуд” қилган аёлларга суд ҳукми ўқилди

Бир гуруҳ аёллар 20 ёшли аёлнинг кийимларини йиртиб, таёқ билан танасининг турли жойларига уриб, қайчи билан сочларини кесиб ташлаганди.

2363views0replies
0

Видеодан кадрлар

Аввалроқ, Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида Д. Каромат сингиллари Д. Олма, Д. Раъно ва қариндоши Р. Наргизалар билан 2020 йил 9 июнь куни Ҳамида Отаниёзованинг кийимларини йиртиб, таёқ билан танасининг турли жойларига уриб, қайчи билан сочларини кесиб ташлаганди.
Аёллар Ҳамида О.ни Д. Кароматнинг ўғлининг оиласини бузганликда, 3 фарзанди етим қолаётганликда айблаган.
Кейинроқ Ҳамида О. 2016 йилдан бери Д. Кароматнинг ўғли билан яшаб келиши ва бир нафар фарзанди борлиги маълум бўлганди.
Жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир тумани судининг ҳукмига кўра, Д. Каромат, Д. Олма, Р. Наргизаларга 1 йил 6 ой ва Д. Раънога 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, жабрланувчи О. Ҳамиданинг уларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинган.
2363views0replies
0

Изоҳлар