Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда Nexia-3 ва Matiz тўқнашувида 2 киши вафот этди

Пойтахтнинг Олмазор туманида оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир бўлди.

981views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 19 апрель куни соат тахминан 23:30 да Беруний кўчасида, “Тинчлик” метро бекати яқинида 23 ёшли Абдулло З. бошқарувидаги Nexia-3 ва 25 ёшли Бунёд Н. бошқарувидаги Matiz ўртасида ЙТҲ содир бўлди. 
Тўқнашув оқибатида Nexia-3’да бўлган йўловчи – 24 ёшли Моҳинур Т. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Ҳайдовчи эса шифокорларнинг саъй-ҳаракатига қарамай шифохонада вафот этган.
Matiz ҳайдовчиси эса олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида вафот этган.
ЙТҲга Nexia-3 ҳайдовчисининг тезликни ошириши натижасида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши сабаб бўлган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.
981views0replies
0

Изоҳлар