Излаш
RUUZ

Жамият

Пойтахтда қатор кўчалар 5 соатга ёпилади — харита

Якшанба куни дуатлон бўйича мусобақа ўтказилиши сабаб шаҳарнинг бир неча кўчасида автомобиллар ҳаракати чекланади.

939views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ / Иллюстрация

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, дуатлон бўйича ҳаваскор ва профессионаллар ўртасида Ўзбекистон Очиқ Кубогининг биринчи босқичи ўтказилиши муносабати билан 18 апрель куни соат 07:30 -12:30 орасида қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади: 
1) Тўлиқ ёпилиш: Зулфияхоним кўчаси – Лабзак кўчасидан (MobiUz офиси) Нурафшон айланма йўлигача;
2) Тўлиқ ёпилиш: Нурафшон айланма йўли – Зулфияхоним кўчасидан Шароф Рашидов шох кўчасигача (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси);
3) Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Шароф Рашидов шох кўчаси – Осиё кўчасидан (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси) Абдулла Қодирий кўчасигача (“Жасорат” ҳайкали);
4) Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Абдулла Қодирий кўчаси – Шаров Рашидов шох кўчасидан (“Жасорат” ҳайкали)  Лабзак кўчасигача (“Анҳор-Локомотив” боғи).
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан ҳаракатланиш сўралмоқда.
939views0replies
0

Изоҳлар