Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев қиролича Елизавета II'га ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироличасига турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп вафот этгани туфайли ҳамдардлик йўллади.

742views0replies
0

Иллюстрация

Ўзбекистон президенти Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироличасига ҳамдардлик йўллади.
Қуйида Ўзбекистон президенти томонидан йўлланган ҳамдардликнинг матни келтирилган.
"Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета II Ҳазрати Олияларига
Ҳазрати Олиялари!
Турмуш ўртоғингиз - Эдинбург герцоги, шаҳзода Филипп Ҳазрати Олийлари вафот этгани муносабати билан, Сизга самимий таъзия ва ҳамдардлик изҳор этаман.
Буюк Британия халқи учун мусибатли бўлган ушбу дамларда Сиз учраган жудоликка қайғудошман.
Шундай оғир бир паллада Сиз, Ҳазрати Олияларига ва қироллик оиласининг барча аъзоларига сабр-тоқат ва бардамлик тилайман.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти".
742views0replies
0

Изоҳлар