Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистон пиво маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалашни жорий қилди

Республика МДҲ ҳудудида ушбу тизимни жорий қилган илк ва ягона давлат бўлди.

761views0replies
0

Иллюстрация

Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 1 апрелдан республикадаги 3 та йирик пиво заводида (умумий бозорнинг 76,9%) маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Ўзбекистон бу билан МДҲ давлатлари орасида пиво маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини муваффақиятли ишга туширган илк мамлакатга айланди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб тамаки ва алкоголь маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш йўлга қўйилганди.
Жорий йил 1 апрель ҳолатига 7,8 мингдан ортиқ тамаки ва алкоголь маҳсулотлари айланмаси занжири тизими иштирокчилари рўйхатдан ўтказилди.
Рақамли маркировкалаш – маҳсулот сифатининг асл белгиси  
Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш – хуфиёна иқтисодиёт улушини камайтиришга, маҳсулотларнинг сифатли эканлигини тасдиқлашга имкон беради.
761views0replies
0

Изоҳлар