Излаш
RUUZ

Жамият

Аҳоли энг кўп суд ва прокуратура қарорларидан норози бўлмоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига мурожаат қилганлар ҳокимлар, ИИО ва таълим тизими ходимларининг хатти-ҳаракатларидан ҳам норозилигини билдиришган.

649views0replies
0

Иллюстрация

Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг навбатдаги йиғилишида мамлакатдаги коррупция ҳолати таҳлил қилинди. 
Қайд этилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига шу кунга қадар 1884 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатчиларнинг қарийб ярми суд (15%) ва прокуратура (6%) органлари қарорларидан норози.
Шунингдек, мурожаатчиларнинг 6 фоизи маҳаллий ҳокимликлар мансабдор шахслари, хўжалик бошқаруви ва ички ишлар органлари ҳамда таълим тизими ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан норозилик билдирган.
“Қонунчилигимизда аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги белгиланган. Бироқ, аноним мурожаатлар коррупция ёки манфаатлар тўқнашувини фош қилишга қаратилган бўлсачи? Агентлик ушбу мурожаатларни кўриб чиқмоқдами?”, - саволни ўртага қўйди Танзила Норбоева.
Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши раиси уч ой муддатда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу масалани пухта ўрганиб, зарур бўлса “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифасини берди.
649views0replies
0

Изоҳлар