Излаш
RUUZ

Сиёсат

Қирғизистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинди

Садир Жапаров Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги технопаркка ташриф буюрди.

785views0replies
0

president.uz

Президент Матбуот хизматининг маълум қилишича, Қирғизистон президентига технопаркдаги корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар - маиший техникалар, электрон газ ҳисоблагичлар, лифтлар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари ҳақида маълумот берилди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Кўргазмага 24 та тармоқ ва 14 ҳудудда ишлаб чиқарилаётган мингдан ортиқ маҳсулотлар қўйилган.
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда ҳам керакли салоҳият борлиги, уни юзага чиқариш учун Ўзбекистон кооперациялар ташкил этиш ва тажриба алмашишга тайёр эканини таъкидлади. Тармоқ раҳбарларига Қирғизистондаги турдош муассасалар билан яқиндан ишлаб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўзбекистон халқи номидан Қирғизистон халқига юртимизда ишлаб чиқарилаётган тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинди. Садир Жапаров қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатлари, доимий кўмаги ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирди.
Шу тариқа Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди.
785views0replies
0

Изоҳлар