Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши куйиб ҳалок бўлди

22 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетган.

1319views0replies
0

Қашқадар вилояти ИИБ

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 3 март куни соат 04:45 ларда Ғузор туманидан ўтган автомобиль йўлида “Термиз – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Nexia ЙТҲга учради.  
1999 йилда туғилган П.З бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилади ва автомобилда ёнғин содир бўлади. 
Оқибатда ҳайдовчи П.З. ва йўловчилар – Т.А. ва Б.Б. воқеа жойида ёнғиндан куйиб вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Ғузор туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1319views0replies
0

Изоҳлар