Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тўрткўлда 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қорақалпоғистонда бир оиланинг 4 нафар аъзоси ва бир нафар меҳмони ис газидан заҳарланди.

840views0replies
0

UzNews.uz

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси маълум қилди.
6 март куни соат 11:30 ларда Тўрткўл тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, Тўрткўл тумани, “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро И.У. (эркак) ва унинг қизлари Р.С.(2003 й.т.), Р.А.(2010 й.т.) ва ўғли Р.М.(2005 й.т.) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. хонадонда ўрнатилан иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган. 
Ушбу ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда Тўрткўл тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноят ишининг тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
840views0replies
0

Изоҳлар