Излаш
RUUZ

Криминал

Самарқандда жинсий алоқа қилиш учун чақирилган қизлар ўсмирнинг уйини ўмариб кетди

Ўсмир йигит ота-онаси йўқлигида уйига 2 нафар қизни бошлаб келади.

5704views0replies
0

Видеодан кадр

2020 йил 16 октябрь куни кечаси Самарқанд вилояти Жомбой туманида кўнгилхушлик қилиш учун чақирилган 2 нафар қиз мезбон ўсмирнинг ухлаб қолганидан фойдаланиб ўғрилик содир этган. Бу ҳақда “Бу кун” дастурида маълум қилинди.
Ота-онаси йўқлигидан фойдаланган ўғил 2 нафар қиз билан романтик оқшом ўтказиш мақсадида яшаш уйига олиб келади.
Пайтдан фойдаланган қизлар 15 млн сўмлик тилла тақинчоқлар, $1300 доллар ўғрилаб кетилган.
Ҳодисадан бехабар она туман ИИБга ўғрилик содир бўлгани ҳақида мурожаат қилади. 
“Саёқ юрсанг, таёқ ейсан дегани рост экан. Мен бир романтик оқшом қилмоқчийдим. Бурнимдан чиқди. Тенгқурларимга тинчгина юришларини сўрайман. Оқшомни яхши ўтказаман деб, эл-юрт олдида шарманда бўлдим”, - деди кеча “ташкилотчиси”.
Қизларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
5704views0replies
0

Изоҳлар