Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда жанжалдан кейин шифохонага ётқизилган талаба комадан чиқди

Санъат ва маданият институти талабасини уриш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди.

1031views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда ёш йигитнинг касалхонада ётганлиги акс этган фотосурат ва унга ёзилган “Санъат институти талабаси 5 кундан бери комада” мазмунидаги шарҳ юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 февраль куни соат 12.30 ларда 18 ёшли Мадамин А. ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси 20 ёшли Жаҳонгир А. ўртасида келиб чиққан можаро жанжалга айланган. Натижада, Мадамин А. қўл жанги усулини қўллач, иккаласи ерга йиқилган. Йиқилиш жараёнида Жаҳонгир А. бетон тўсиққа боши билан урилган. Оқибатда у тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (“Қасддан оғир тан жароҳати етказиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мадамин А. жиноят ишига гумон қилинувчи сифатида жалб қилинган. Тергов давом этмоқда.
Ҳозирда Жаҳонгир А. жароҳлик амалиётидан ўтган ва кома ҳолатидан чиққан. Шифокорлар унинг аҳволини барқарор деб баҳоламоқда.
1031views0replies
0

Изоҳлар