1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Криминал
26 февраль, 18:46 749 0

Тошкентда қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни ишлаб чиқараётган шахслар ушланди

Пул ясовчиларнинг яшаш хонадонидан ҳам 66 дона серия ва рақамлари бир хил бўлган қалбаки 100 минг сўмлик купюралар, рангли принтер ва бошқа ускуналар олинган.
Тошкентда қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни ишлаб чиқараётган шахслар ушланди
Фото: Департамент
Тошкент шаҳри Олмазор туманида қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни ишлаб чиқараётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИББнинг Олмазор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Н. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро М.га 100 минг сўмлик купюрадаги 500 дона қалбаки 50 млн сўмни ҳар бирини 20 минг сўмдан ҳисоблаб, 10 млн сўмга ўтказган вақтида ушланган.

Шунингдек, тадбирда А.Н. билан бирга келган фуқаронинг автотранспорт воситаси ва яшаш хонадони кўздан кечирилганда яна 66 дона серия ва рақамлари бир хил бўлган қалбаки 100 минг сўмлик купюралар, қалбаки пулларни ясашда фойдаланилган рангли принтер ва бошқа ускуналар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар