Излаш
RUUZ

Жамият

ДСҚ “обналчилар” рўйхатини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбормоқда

Раис Шерзод Кудбиев ҚҚСни ноқонуний ҳисобга олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган тадбиркорлар билан учрашди.

345views0replies
0

Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқларни камайтириб кўрсатиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини ноқонуний ҳисобга олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган 50 дан зиёд тадбиркорлик субъекти вакиллари билан учрашди.  
Қўмита раиси “обналчилар” – ҳалол ишлайдиган тадбиркорнинг биринчи ва ягона душмани эканлиги, улар носоғлом рақобат муҳитини вужудга келтириб, бошқа инсофли солиқ тўловчилар бизнесига путур етказаётганлигиини, бундай ноқонуний ҳаракатлар бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилганлигини алоҳида эътироф этди.
ДСҚ раиси ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисобга олиш натижасида солиқ қарздорлиги вужудга келган тадбиркорларга Солиқ кодекси нормалари асосида уларни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берди. Бунда тадбиркорлик субъекти вакиллари давлат солиқ органларига ариза билан мурожаат қилишлари лозим бўлади.
Тадбиркорлар инсофсиз солиқ тўловчиларни аниқлаш бўйича хизматлар кўламини кенгайтиришни таклиф этди.
Эслатиб ўтамиз, қўмита бундай контрагентлар орасида эса 120 та давлат корхонаси (47,3 млрд сўм) ва 86 та давлат улуши мавжуд (48,1 млрд сўм) корхонани аниқлаганди.
345views0replies
0

Изоҳлар