Излаш
RUUZ

Криминал

Чилонзордаги банкоматлардан жами 2,3 миллиард сўм нақд пуллар ўғрилангани аниқланди

Аниқланишича, нақд пулларни талон-торож қилганлар мазкур банкка алоқадор кишилар бўлган. 

650views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги банкоматлардан ўғриланган жами 2,3 миллиард сўм нақд пуллар ҳақида маълум қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан АТ “Халқ банки” Чилонзор филиали мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг хизмат кўрсатиш қурилмалари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Ж.М. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, филиалнинг тумандаги 18 та банкоматларидан 7 ой давомида жами 2,3 млрд сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
650views0replies
0

Изоҳлар