Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда икки нафар фуқаро почта орқали Буюк Британиядан синтетик гиёҳвандлик моддаларини буюртма қилди

Пойтахтда яшовчи икки нафар фуқаро номига Буюк Британиядан умумий оғирлиги 100 граммдан ортиқ бўлган МДМА гиёҳвандлик моддалари бор жўнатма келган.

457views0replies
0

Давлат Божхона қўмитаси

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний тарзда юбориш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, Тошкентда яшовчи фуқаро номига Буюк Британиядан келган жўнатмада 56,26 грамм оғирликдаги МДМА (N-метил-3-4 метилендиоксиамфетамен) сариқ рангли кристалсимон модда борлиги аниқланган.
Бундан ташқари, мазкур давлатдан яна бир фуқаро номига келган жўнатмада 55,46 грамм юқорида айтиб ўтилган модда борлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
457views0replies
0

Изоҳлар