Излаш
RUUZ

Криминал

Фуқаро ярим тунда синглисини олиб келиб қўйган ҳайдовчини калтаклаб ўлдириб қўйди

У ҳайдовчи билан ўзаро жанжаллашиб қолиб ёғоч бўлаги билан бош қисмига уриб тан жароҳати етказган.

658views0replies
0

Тергов департаменти

Хоразм вилоятида фуқаро ярим тунда синглисини олиб келиб қўйган Damas ҳайдовчисини калтаклаб ўлдириб қўйди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, 2021 йил 15 февраль куни соат 03:30 ларда 30 ёшли Давлатёр Д. Шовот тумани "Гулистон" МФЙ ҳудудида синглиси Damas автомашинасидан тушиб қолганлигини кўриб, уларнинг ёнига бориб ҳайдовчи 36 ёшли Хурсандбек Қ. билан жанжаллашиб қолиб ёғоч бўлаги билан бош қисмига уриб тан жароҳати етказган. Натижада Хурсандбек Қ. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Давлатёр Д.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
658views0replies
0

Изоҳлар