Излаш
RUUZ

Криминал

Бўстонлиқ ҳокимининг собиқ ўринбосари пора билан ушланди. У айни вақтда вазирликда ишлаётганди — видео

У фуқарога 30 сотих ер майдони ажратилиши учун туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқариб бериш эвазига пора олган.

782views0replies
0

Видеодан кадр

Республика вазирликларидан бирида масъул лавозимда ишловчи мансабдор шахс муқаддам Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаган даврида хизмат ваколатини суиистеъмол қилиб, Хўжакент МФЙдан маҳаллий тадбиркорга 30 сотих ер майдони ажратилиши учун туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб бериб, эвазига ундан 35 минг АҚШ доллари олган.  Лекин, кейинроқ назорат органлари томонидан туманда ўтказилган хатлов натижасида ҳокимнинг ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ушбу қарори бекор қилинган. ДХХ, Прокуратура ва Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс муқаддам олган пулидан 8 900 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ушланди. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
782views0replies
0

Изоҳлар