Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

2020 йилда Ўзбекистон жами $1 миллиардлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган

Жумладан, Германияга 6,3 млн АҚШ долларига тенг мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.

229views0replies
0

Иллюстрация

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон қиймати 1 млрд AҚШ долларига тенг бўлган 1,5 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Ўзбекистон мева ва сабзавотларни энг кўп Россия (255,4 млн), Қозоғистон (251,4 млн), Қирғизистон (181,1 млн), Покистон (75,5 млн) ва Хитойга (70,1 млн) экспорт қилган.
Республика бундан ташқари Германия (6,3 млн), Озарбайжон (6,2 млн), Грузия (5,5 млн) каби давлатларгаям экспорт қилган.
Ҳудудлар кесимида Тошкент вилояти (347,8 минг тонна), Фарғона вилояти (207,2 минг тонна), Самарқанд вилояти (144,4 минг тонна), Сурхондарё вилояти (132,4 минг тонна) ва Наманган вилояти (127,0 минг тонна) энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
229views0replies
0

Изоҳлар