Излаш
RUUZ

Коронавирус

Синовдан ўтказилаётган Хитой вакцинаси қанча одамга ножўя таъсир қилгани айтилди

Ҳукумат бунга рухсат берса вакцинани 300 млн донагача ишлаб чиқиш ва етказиб бериш имконияти туғилади.

805views0replies
0

t.me/vaksinauzb

Клиник синовнинг дастлабки натижаларига кўра, вакцина қабул қилганлар орасида 1-даражали ножўя таъсирлар (аллергик реакция, бироз иситма чиқиши, бош оғриғи) 5 нафар шахсдакузатилган ёки  0.3 фоизни ташкил этган. Бу кўрсатгич Pfizer/Biontech’да 2-3.8%, Спутник V’да эса 0.3-0.4 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев маълум қилди.  
Аммо 2- ва 3-даражали ножўя таъсирлар эса кузатилмаган.
Ушбу клиник синовнинг муваффақиятли натижалари ортидан Инновация вазирлиги Ўзбекистонда аҳолини эмлашда мазкур вакцинадан фойдаланишни ҳамда бунинг учун махсус комиссия томонидан вакцинадан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат берилишини таклиф қилмоқда.
Агар махсус комиссия томонидан бундай рухсат берилган тақдирда, вакцина яратилишида ҳамкор томон сифатида Ўзбекистонга вакцина имтиёзли нархларда ва етарли қувватларда етказиб берилади. Шунингдек, мамлакатда вакцина ZF-UZ-2001 номи остида Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда тижоратлаштирилиши режалаштирилмоқда. 
Махсус комиссия раисига кўра, Хитой компанияси маҳаллий фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликда  ZF-UZ-2001 вакцинани жорий йилда 300 млн донагача ишлаб чиқиши ва етказиб бериши мумкин. 
Шунингдек, бош вазир Халқаро Вакциналар Иттифоқи (GAVI) томонидан Ўзбекистонга 2,5миллионга яқин Astra-Zeneca вакциналарини бепул етказиб берилиши бўйича ҳам музокаралар якунланаётганини маълум қилди. Музокаралар якунига қараб, ушбу вакциналарнинг дастлабки 800 минг донаси жорий йилнинг март ойларида Ўзбекистонга келтирилиши кутилмоқда.
Хитойнинг Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси томонидан яратилган ZF 2001 вакцинасининг учинчи синов босқичларида кўнгиллилар сони 9 мингга оширилганди.
805views0replies
0

Изоҳлар