Излаш
RUUZ

Маданият

Янги ташкил этилган туманда илк гала концерт ўтказилди

Гала-концертда ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари — Озодбек Назарбеков, Фарруҳ Зокиров, Илҳом Фармонов, Умидахон ва бошқалар иштирок этди.

637views0replies
0

Янгиҳаёт туман ҳокимлиги

Тошкент шаҳрининг “Янгиҳаёт” туманида аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида "Ёшлар билан янги ҳаёт қурамиз" шиори остида катта концерт дастури ўтказилди.
15 минг аҳоли ташриф буюрган гала-концертда Миллий гвардиянинг тантанали чиқишлари, ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари — Фарруҳ Зокиров, Озодбек Назарбеков, Илҳом Фармонов, Умидахон, Валижон Шамшиев, "Саҳар" гуруҳи ва бошқаларнинг куй-қўшиқлари янгиҳаётликларга юқори кайфият улашди.
Янги ташкил этилган туман ҳокимлиги олиб борилаётган жадал ривожланиш, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда туман аҳлига қулайликлар, яхши кайфият улашишда давом этади.
637views0replies
0

Изоҳлар