Излаш
RUUZ

Криминал

Фарғонада тиббиёт ходимлари пора билан қўлга тушди — видео

Улар фуқаролардан ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 500дан 800 АҚШ долларигача пора талаб қилган.

981views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасида ишловчи кичик тиббиёт ходими фуқарони шифохонанинг жонлантириш бўлимига ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишини айтиб 800 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинди.
У муқаддам Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ишлаб келадиган опа орқали 3 нафар фуқарони ҳам шу тариқа ишга жойлаган ва бу “хизмати” эвазига 100 АҚШ долларини ўзида қолдирган.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги марказий шифохона ҳудудида қурилаётган 150 ўринга мўлжалланган янги туғруқ комплекси фойдаланишга топширилганидан сўнг тиббиёт ходими сифатида ишга жойлашишларига ёрдам беришларини айтиб, 10 нафар фуқародан 5700 АҚШ доллари олган шахслар ҳам қўлга олинган.
981views0replies
0

Изоҳлар