Излаш
RUUZ

Жамият

UzAuto Motors Equinox’ни етказиб беришни тўхтатмоқда

Ушбу моделни етказиб бериш бўйича шартнома олиш учун аризаларни расмийлаштириш тўхтатилди.

1302views0replies
0

Юрий Ким / UzNews.uz

UzAuto Motors АЖ Chevrolet Equinox автомобилининг ҳозирги авлодини ишлаб чиқаришни тўхтатаётганини маълум қилди.
Компания буни ушбу моделни янгилаш стратегияси туфайли қабул қилингани билан изоҳлади.  
Шу муносабат билан ушбу автомобил моделини етказиб бериш бўйича шартномалар олиш учун аризаларни расмийлаштириш тўхтатилди.
“UzAuto Motors AЖ компанияси дилерлик ташкилотлари билан биргаликда мижозлар олдидаги мажбуриятларининг тўлиқ бажарилишини ва Chevrolet Equinox’ни харид қилиш учун аввалдан шартнома тузган сўнгги мижозларга тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди”, - дейилади компания хабарида.
1302views0replies
0

Изоҳлар