Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда бир кишига бир ойда қанча пул етиши айтилди

Республикада аҳоли истеъмол савати қанчалиги маълум қилинди.

2053views0replies
0

Иллюстрация / Андижон вилояти ҳокимлиги

2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан жаҳон тажрибаси ва аҳолининг ижтимоий сўров натижаларини ҳисобга олган ҳолда мамлакатда истеъмол савати ҳисоб-китоби қилинди, дея хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.
Ўрганишлар шуни кўрсатадики, истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 млн 157 минг сўмни ташкил этяпти.
Истеъмол савати аҳолининг учта ижтимоий-демографик гуруҳи - меҳнатга лаёқатли аҳоли, нафақахўрлар ва болалар учун ишлаб чиқилиши керак. 
Бир ойда ўртача меҳнатга лаёқатли шахс истеъмол қиладиган товар ва хизматлар рўйхати қуйидагича:
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ХДП раиси Улуғбек Иноятов Тошкентда 5 болали оила 2,5 млн сўм ойликка яшай олишини айтганди.
2053views0replies
0

Изоҳлар