Излаш
RUUZ

Туризм

Қувайт авиакомпанияси Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

2021 йилнинг март ойидан “Ал-Қувайт - Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам авиарейс очилиши мумкин.

1310views0replies
0

caa.kg

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Қувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси вице-президенти Равиндран Бхаратхан бошчилигидаги делегацияси билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар давомида Қувайтдан Ўзбекистоннинг шаҳарларига тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш, мамлакатга қувайтлик сайёҳлар оқимини ошириш ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Қувайт делегацияси 2021 йилнинг март ойидан “Ал-Қувайт - Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам авиарейс очилишига, келгусида эса Ўзбекистоннинг бошқа туристик марказларига авиақатновларни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди. 
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти меҳмонларни Jazeera Airways’нинг Ўзбекистонга парвозлар географиясини кенгайтиришга доир ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлашга ҳамда тез орада авиарейсларни йўлга қўйишга рухсат олишга кўмак беришга ишонтирди.
1310views0replies
0

Изоҳлар