Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистон ва Жанубий Корея эркин савдо тўғрисидаги битимни имзолайди

Икки давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда стратегик шериклик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ўрин олди.

1042views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 январь куни Корея Республикаси президенти Мун Чже Ин билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказди.  
Президент Матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу саммитни ўтказиш тўғрисидаги келишув давлат раҳбарларининг ўтган йил октябрь ойидаги мулоқотлари давомида эришилган.
Ўзаро мулоқотда экспорт-импорт амалиётлари ўртасидаги номутаносибликни текислаш ва уларнинг номенклатурасини диверсификация қилиш масалаларига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини ошириш учун фитосанитария хизматларининг ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу мақсадда томонлар эркин савдо тўғрисидаги икки томонлама битимни имзолаш бўйича музокараларни бошлайдилар.
Президент Мун Чже Ин Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши масаласига ҳар томонлама кўмаклашишинияна бир бор тасдиқлади.
Шунингдек, саммит чоғида бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилди. Президент Мун Чже Ин президент Шавкат Мирзиёевга ўзи учун қулай бўлган вақтда Корея Республикасига ташриф билан келиш тўғрисидаги таклифини тасдиқлади.
Саммит якунида “Тўртинчи саноат инқилоби”га кўмаклашиш мақсадида рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум,  EDCF билан ҳамкорлик бўйича уч йилга мўлжалланган 1 миллиард долларлик дастурни амалга ошириш бўйича битим, замонавий кўп тармоқли клиника ва лойиҳавий институт – Кимёвий технологиялар марказини қуриш лойиҳалари бўйича заём битимлари имзоланди.
Бундан ташқари, етакчи компаниялар даражасида Ўзбекистон энергетика инфратузилмасининг муҳим объектларини модернизация қилиш тўғрисидаги битимлар имзоланди.
1042views0replies
0

Изоҳлар